» » Жиззахда “Эл-юрт умиди” жамғармаси бўйича тарғибот семинари ўтказилди

Жиззахда “Эл-юрт умиди” жамғармаси бўйича тарғибот семинари ўтказилди

18 апрель 2023 г 463 Комментарии: 0

Жиззахда “Эл-юрт умиди” жамғармаси очиқ стипендия танловлари тартиби билан боғлиқ янгиликларни тарғиб этишга қаратилган онлайн тарғибот семинари ўтказилди.
Тадбир Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали билан ҳамкорликда ўтказилди.
Унда 3 мингдан ортиқ таълим муассасалари ўқитувчи ва ўқувчилари, талабалар, шунингдек, 10 га яқин хорижий давлатларнинг университетларида таълим олаётган жиззахлик “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари иштирок этди.

Мутахассислар томонидан илғор хорижий давлатлар ОТМ ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 500 ўринга мўлжалланган 2023 йилги 1-очиқ стипендия танлови тўғрисида тушунча берилди.

Онлайн семинарда Жамғарма ижрочи директори ўринбосари Жавохир Аҳмедов томонидан очиқ танловни ўтказиш тартиби, ажратилган квоталар, йўналишлар ҳамда электрон ҳужжат топшириш платформасининг ишлаши билан боғлиқ янгиликлар тўғрисида тақдимоти намойиш этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!