Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича “Жаҳон кубоги”да Жиззахликлар ҳам муносиб иштирок этди
18 апрель 2023 г 550 Комментарии: 0
Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури бўйича “Жаҳон кубоги” мусобақалари бўлиб ўтди. Мазкур халқаро мусобақада дунёнинг 16 давлатидан, жумладан, Корея, Россия, Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ҳиндистон, Бошқирдистон, Озорбайжон, Туркия, Эрон, Қозоғистон, Кения, Алжир, Миср, Сербия каби давлатлардан спортчилар иштирок этишди.
Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида Фориш туман спорт мактабида “Ўзбек жанг санъати” спорт тури билан мунтазам шуғулланиб келаётган Жасмина Эрхонова, Жасмина Келдиева, Расул Тожиев, Дилмурод Улуғбековлар ҳам иштирок этишиб, юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишди.
Мусобақа якунига кўра мураббий Иброҳим Тоштемиров шогирдларидан Жасмина Эрхоновага 2-ўрин, Жасмина Келдиевага 3-ўрин, Расул Тожибоев ва Дилмурод Улуғбековларга эса 3-ўрин насиб этди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!