» » BMB Za’faron маҳсулотини Нидерландия ва Буюк Британия бозорларига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

BMB Za’faron маҳсулотини Нидерландия ва Буюк Британия бозорларига экспорт қилиш масалалари муҳокама қилинди

20 апрель 2023 г 494 Комментарии: 0

BMB Trade Group компанияси вакиллари Нидерландиянинг ABAC Holland B.V ҳамда Буюк Британиянинг JM Global Trade UK Ltd. ташкилотлари вакиллари билан видеоконференцалоқа орқали музокаралар ўтказдилар.

Учрашув аввалида BMB Trade Group компанияси вакиллари европалик ҳамкорларга BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган миллий заъфарон маҳсулоти тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтдилар.

Шундан сўнг томонлар фармацевтика, косметология ва озиқ-овқат саноати йўналишида Европа мамлакатларидан турли хил маҳсулотларни импорт қилиш бўйича истиқболли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан кўмаклашишга келишиб олдилар.

Шу билан бирга, иштирокчилар BMB Za’faron миллий бренди остида етиштирилаётган табиий заъфарон ўсимлигини Нидерландия ва Буюк Британия бозорларига экспорт қилиш истиқболлари масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!