» » Жиззахда "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида тадбир ўтказилди

Жиззахда "Аёли эъзозланган юрт" шиори остида тадбир ўтказилди

28 апрель 2023 г 480 Комментарии: 0

Жиззахда Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан Жиззах шаҳридаги "Шодлик" маҳалласида жойлашган "Наврузбулоқ" дам олиш масканида “Aёли эъзозланган юрт” шиори остида бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни барча соҳаларда қўллаб-қувватлаш борасидаги бир қатор фармон ва қарорлари, шунингдек соҳани ривожлантириш борасидаги ислоҳотлари тўғрисида аёлларимизга тушунтиришлар беришга қаратилган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида сумалак сайли, варраклар сайли, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди. 600 дан зиёд аёлларни жамлаган тадбир жуда кўтаринки кайфиятда ўтказилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!