Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Янгиободда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди
29 апрель 2023 г 404 Комментарии: 0
Янгиобод тумани ҳокимлиги мажлислар залида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди.
Унда туман ҳокими Иброҳим Қаршибоев, Ички ишлар бўлими бошлиғи ҳамда профилактика инспекторлари, туман прокуратураси вакиллари, маҳаллалар масъуллари ҳамда тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилишда туманда жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилган ишлар танқидий-таҳлилий кўриб чиқилди.
Жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ва олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан жиноятчиликнинг ортиши танқид остига олиниб, фаоллар иштирокида муҳокама этилди.
Сўз олганлар ҳуқуқбузарликларнинг келиб чиқиш сабаблари ва омилларини ўрганиш, ҳар бир жиноят тафсилотлари бўйича тегишли раҳбарлар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда профилактик чора-тадбирларни амалга ошириши лозимлиги тўғрисида фикр билдирдилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!