Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Фориш тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди
28 ноябрь 2022 г 699 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фориш тумани ҳокими Икром Матиев профилактика инспекторлари билан учрашди.
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, подполковник Исмоил Аманов иштирокида ўтган тадбирда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди. Бу жараёнда қонунбузарликларнинг сабаб ва омилларига эътибор қаратилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга янгича ёндашиш, профилактика инспекторларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти ва иш самарадорлигини оширишга оид таклифлар билдирилди. Чунончи, туман ҳокими томонидан “Сайёд”, “Учқулоч”, “Дўстлик” ва “Мустақиллик” маҳаллаларига хизмат кўрсатувчи профилактика инспекторлари учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 та хизмат уйи қуриш, Хонбанди маҳалласида ҳуқуқ тартибот маскани фаолиятини ташкил этиш, соҳа вакилларига 2 та компьютер жамланмаси ажратилиши маълум қилинди.
Шунингдек, тадбирда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини таъминлашда намунали хизмат олиб бораётган бир гуруҳ соҳа вакиллари ҳамда ўзини-ўзи бошқариш органлари ходимлари вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғига асосан рағбатлантирилди.
Якунда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга доир режалар белгилаб олинди.
Улуғбек Мустафаев
Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ
мухим топшириқлар бўйича инспектори,
катта лейтенант
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!