Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ва туман ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашди
22 апрель 2022 г 890 Комментарии: 0
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Шароф Рашидов тумани ҳокими Маҳмуд Холбўтаев профилактика инспекторлари билан учрашди.
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров иштирокида ўтган тадбирда содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди. Бу жараёнда қонунбузарликларнинг сабаб ва омилларига эътибор қаратилиб, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш, аҳоли мурожаатлари билан ишлашга янгича ёндашиш, профилактика инспекторларининг давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлигини кучайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, профилактика инспекторларининг хизмат фаолияти ва иш самарадорлигини оширишга оид таклифлар билдирилди. Чунончи, аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тумандаги “Қаҳрамон” ва “Тоқчилик” маҳаллаларини иккига ажратиш, маҳаллий бюджет ҳисобидан профилактика инспекторлари учун 8 та хизмат уйи қуриш, 2 та хизмат уйини таъмирлаш, соҳа вакилларига 5 та компьютер жамланмаси ажратиш, туман ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи ходимлари 2 та хизмат хонаси билан таъминланиши маълум қилинди.
Худди шундай, вилоят наркология диспансерининг туман бўлимини ташкил қилиш таклифи ҳам маъқулланди. Якунда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш, жиноятчиликка қарши курашишга доир режалар белгилаб олинди.
Улуғбек Мустафаев,
Жиззах вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ходими
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!