Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Кун тартибида долзарб масалалар муҳокама этилди
02 ноябрь 2019 г 1 645 Комментарии: 0
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
2017 йилдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан соҳада бир талай ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қилинган ишлар, йўл қўйилган камчилик ва келгусидаги вазифалар ҳақида вилоят ички ишлар бошқармасида ўтказилган йиғилишда бу ҳақида атрофлича фикр аламшилди. Тадбирда комиссия аъзоларнинг барчаси иштирок этиб, ўзларининг соҳаларига оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида қилинаётган ишлари хусусида тўхталди.Жумладан, ўрта махсус таъжлим бошқармаси вакили коллеж ўқувчилари жинояти бўйича, бандлик бош бошқармаси вакили ишсизлар, илгари судланганлар томонидан содир этилган жиноятлар бўйича, маҳалла фонди вакили жамоатчилик масканлари фаолияти, оила-турмуш муносабатлари доирасидаги ва қўни-қўшнилар ўртасидаги қотиллик жиноятлари бўйича, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгаши раиси “Фидокор ёшлар” жамоатчилик патруль гуруҳи, уларга аъзолик учун йўлланма берилмаётгани, патруль гуруҳлар қониқарли фаолият кўрсатмаётганлиги хусусида гапирди.
Дарҳақиқат,бунга ўхшаш йиғилишлар ҳар чоракда ўтказилиб келинмоқда. Чунончи, мазкур йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, полковник Жўрабек Авазов бир қатор соҳавий хизматлар фаолиятида эришилган ютуқ ҳамда кузатилган нуқсонлар тўғрисида фикр билдирди. Хусусан, вилоятда барча жиноятлар 23 фоизга, шундан ўта оғирлари 6 фоизга, унча оғир бўлмаганлар 19 фоизга, кам аҳамиятлилари эса 31 фоизга камайган.Бироқ булар ишларнинг барчаси тўғри йўлга қўйилган дегани эмас. Яъниким, йиғилишда шаҳар-туманлар ҳудудларида жамоатчилик масканлари тўлиқ ташкил этилмаганлиги, жиноятларни олдини олиш юзасидан маҳаллаларда етарли даражада тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмаётгани, видео кузатув камералари тегишли жойларга ўрнатилмай келинаётгани, ишсиз юрган фуқароларнинг алоҳида рўйхатлари шакллантирилиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасида йўл қўйилаётган сусткашликлар танқиди-таҳлилий мушоҳада этилди. Йиғилиш сўнггида комиссия аъзолариг мавжуд муаммоларини бартараф этиш борасида ўзларининг таклафларини билдиришди.
Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!