» » Жиззахда ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Жиззахда ноқонуний равишда ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди

05 май 2023 г 962 Комментарии: 0

Шароф Рашидов тумани Учтепа маҳалласида истиқомат қилувчи 34 ёшли фуқаро ҳеч қандай ужжати бўлмаган ерни пуллашни мақсад қилган. Шу маънода ижтимоий тармоқларга ер сотилиши ҳақида эълон беради.

Туманнинг Аришли махалласида яшовчи аёл ушбу эълонда кўрсатилган телефон рақами эгаси билан гаплашиб, сотувчи билан Шароф Рашидов тумани Равот аҳоли пунктида жойлашган бўш ер майдонини бориб кўради.

Суҳбат чоғида яйлов сифатида фойдаланилаётган 30 сотихли ернинг нархи 60 миллион сўмга баҳоланади. Аммо 1989 йилда туғилган сотувчи ерга оид хужжатни тақдим қилмасдан келгусида танишлари орқали ҳужжатлаштириб беришга ваъда беради.

Яқинларининг маслаҳати асосида алданиб қолиши мумкинлигини англаган харидор вилоят ички ишлар органларига мурожаат қилиб, қонунбузарга нисбатан чора кўришни сўраган. Шу асосида соҳа ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ер сотувчиси ариза муаллифидан талаб қилинган пуллардан 55 миллион сўмини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан хужжатлар расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!