» » Жиззах вилоятининг туманлари ҳокимлари малакаси оширилмоқда

Жиззах вилоятининг туманлари ҳокимлари малакаси оширилмоқда

06 май 2023 г 639 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти жорий йилнинг 10 февраль куни Жиззах вилоятига ташрифи давомида Бахмал, Зомин, Янгиобод, Фориш, Ғаллаорол туманларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар дастурини ва амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаш, шу туманлар ҳокимларини соҳалар ривожидан келиб чиқиб малакасини ошириш, бунда мамлакатимизнинг энг иқтидорли олимлари, тадбиркорлари, туманларни иқтисодий ривожлантириш билан боғлиқ соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда ўқитиш ишларини ташкил қилиш бўйича топшириқлар берган эди. 

Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бешта туман ҳокимлари ва уларнинг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бугундан бошлаб пойтахтда ўз малакаларини оширишни бошлади.

- Дастлабки кунда туманимизни барқарор ва жадал ривожлантиришнинг янги омиллари, шунга мос ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларни кўтариш тенденциялари, табиий хом ашё ресурсларидан фойдаланиш ва уларга тадбиркорларни жалб қилиши соҳаларини ўрганишни бошладик, - дейди Бахмал тумани ҳокими Муса Анорбоев. – “INNO” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида ҳам бўлиб таълим, фан ва ишлаб чиқаришни уйғунлашуви асосида яратилган маҳсулотлар, ишланмалар, IT дастурлар билан танишдик. Туманимиз ёшларига янги иш ўринлари яратишда шу соҳани ривожлантиришни мақсад қилиб қўйдик.

Туман ҳокимлари кейинги кунлардаги малака ошириш жараёнларида давлат хизмати фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳатларни янада жадаллаштириш, қишлоқ хўжалиги, тоғ-кон, туризм ва бошқа шу каби соҳаларни ривожлантириш бўйича ҳам билимлари оширилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!