» » Жиззахда етиштирилаётган BMB Za’faron маҳсулоти ФИФА президентига берилди

Жиззахда етиштирилаётган BMB Za’faron маҳсулоти ФИФА президентига берилди

09 май 2023 г 323 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 6 май куни ФИФА президенти Жанни Инфантино мамлакатимизга ташриф буюрди.

Ишчи ташриф давомида жаноб Инфантино Ўзбекистонда футболни ривожлантириш ва уни ахоли орасида кенг тарғиб қилиш ишлари билан яқиндан танишди.

Шу билан бирга ФИФА президенти мамлакатимизда футбол спорт турини ривожлантиришга улкан хисса қўшиб келаётган тадбиркорлардан бири BMB Football Club президенти Бекзод Маматқулов билан ҳам учрашди.

Мазкур учрашув давомида BMB Trade Group компанияси томонидан жаноб Инфантинога Жиззахда етиштирилаётган юқори сифатли BMB Za’faron миллий маҳсулотини тақдим этилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!