» » Зафаробод туманида вилоят ИИБ бошлиғини cайёр қабули бўлиб ўтди

Зафаробод туманида вилоят ИИБ бошлиғини cайёр қабули бўлиб ўтди

12 май 2023 г 280 Комментарии: 0

Зафаробод тумани "Писталикент" ШФЙда вилоят ИИБ бошлиғини cайёр қабули бўлиб ўтди.

Аҳолини билан доимий мулоқот қилиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.

Зафаробод тумани “Писталикент” ШФЙда Жиззах вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Ғ.Қодировнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.

Сайёр қабулда Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири Байрамбек Узоқов, туман ҳокими Ў.Рахманов, туман прокурори А.Турсунбоев, туман ИИБ бошлиғи, подполковник О.Эшбеков, вилоят ва туман мутасаддилари, маҳалла раиси, хотин-қизлар фаоли, маҳалла ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди. Қабулда 35 нафар фуқаролардан мурожаат келиб тушди.

Асосан электр тармоқлари, ичимлик суви, оқова сув, моддий ёрдам, ички йўллар, бандлик билан боғлиқ масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!