Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззахда тулкини қийнаб, тутқунликда сақлаган шахс 3,3 млн сўм жаримага тортилди
24 май 2023 г 534 Комментарии: 0
Ҳолат юзасидан Табиат ресурслари вазирлиги Жиззах вилояти бошқармаси муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Янгибод тумани «Сармич» маҳалласида истиқомат қилувчи С. Б. исмли фуқаро томонидан «Юқори Сармич» қишлоғи ҳудудида адашиб қолган бир дона тулкини тутиб, тутқинликда сақлагани аниқланди. Бу ҳолатда фуқаро томонидан Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4,24, 26-моддалари талаблари бузилган.
Ҳуқуқбузар фуқарога МЖтКнинг 90-моддаси, 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг ўн баравари, яъни 3 млн 300 минг сўм миқдорида жарима белгиланди. Бундан ташқари, ҳуқуқбузар фуқаро ва тулкига шафқатсизларча муносабатда бўлган болалар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Тулки тутқинликдан озод этилиб, табиат қўйнига қўйиб юборилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!