Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаси кенгайтирилиш мумкин
30 май 2023 г 507 Комментарии: 0
BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов Италиянинг HT Holding президенти Роберто Туччи билан онлайн мулоқот ўтказди.
Музокаралар давомида икки компания ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан:
- Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш;
- Республикамиз ҳудудида чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини жадаллаштириш;
- Қишлоқ хўжалиги ва бошқа махсулотларнинг экспорт-импорт масалалари муҳокама қилинди.
Музокара якунида томонлар тез орада Италияда ўтказилиши кутилаётган учрашувда икки томонлама шартномалар имзолашга келишиб олдилар.
Бўлиб ўтган онлайн учрашув доимгидек очиқ ва самимий руҳда ўтди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!