Италиялик Massimo Buscemi бошчилигидаги делегацияси вакиллари билан видеоконференц алоқа орқали учрашув ўтказилди
Мулоқот давомида BMB Trade Group компаниясининг Жиззах вилояти ҳудудида амалга ошириб келаётган бир қатор лойиҳалари ҳақида сўз борди.
Хусусан, Бекзод Маматқулов Жиззах вилоятида компания томонидан амалга оширилаётган инвестициявий лойиҳаларни таъкидлаб, Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳаси доирасидаги плантация майдонларини кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва 2022 йилнинг охирига қадар плантация негизида замонавий лаборатория қурилиши масалаларига алоҳида эътибор қаратди.
Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш зарурки, мазкур масала Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 майдаги “Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №ПҚ-251 сонли қарори бандларида ўз ифодасини топган.
Ўз навбатида, Эргаш Салиев BMB Trade Group компаниясининг ҳудудларда амалга ошираётган лойиҳаларига ижобий баҳо бериб, уларнинг вилоят иқтисодиётида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади. Хусусан, Бахмал туманида амалга оширилаётган лойиҳани тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда плантация майдонларини кенгайтириш учун зарур бўлган ер майдонларини ажратилиши ижобий ҳал этилишини таъкидлаб ўтди.
Суҳбат якунида томонлар ҳудуд инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ишларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.
Муҳокамага қўшилинг
Тавсия этамиз:

16 февраль 2022, Среда
AҚШ ва Мексика Савдо-саноат палаталари делегацияси Жиззахда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотларига қизиқиш билдирди

13 январь 2021, Среда
BMB Trade Group Туркия компанияси билан Арнасойда манфаатли қўшма инвестициявий лойиҳани амалга оширади
Изоҳлар (0)