Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » AҚШ ва Мексика Савдо-саноат палаталари делегацияси Жиззахда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотларига қизиқиш билдирди
16 февраль 2022 г 998 Комментарии: 0
15 февраль куни BMB Trade Group раҳбари Бекзод Маматқулов Aмерика-Мексика савдо палатаси Савдо делегацияси раиси Maurisio Monro билан учрашди.
Ўзбекистонга илк ташрифи делегацияси логистика, савдо ва сармоявий лойиҳаларга ихтисослашган йирик компаниялар вакилларидан иборат эди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда AҚШ ва Мексиканинг қўшма сармоявий ва экспорт лойиҳаларини амалга ошириш, товар айирбошлашни кенгайтириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Хусусан, Бекзод Маматқулов савдо алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида AҚШ ва Мексика бозорларида талаб юқори бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари ва заъфарон экспортини йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.
AҚШ ва Мексика ишбилармон доиралари вакиллари жаҳон бозорини муваффақиятли забт этган Жиззахда етиштирилаётган BMB Saffron миллий брендининг юқори сифатли заъфарон маҳсулотларига алоҳида қизиқиш билдирди.
Учрашувда жаноб Maurisio Monro Aмерика-Мексика Савдо палатаси BMB Trade Group компаниясини ишбилармон доиралар билан қисқа вақт ичида алоқалар ўрнатиш учун барча мавжуд ресурслар билан таъминлашга тайёрлигини билдирди.
Умуман олганда, музокаралар конструктив ва ишчан руҳда ўтди ва эришилган келишувлар Ўзбекистон, Мексика ва AҚШ ишбилармон доиралари ўртасида барқарор ва ўзаро манфаатли савдо алоқаларини ўрнатиш имконини беради.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!