» » Жиззахда етиштирилган заъфарон АҚШга экспорт қилинади

Жиззахда етиштирилган заъфарон АҚШга экспорт қилинади

26 сентябрь 2022 г 630 Комментарии: 0

Хабар бериб ўтганимиздек, Бахмал туманида заъфарон (шафран) пиёзи навбатдаги партияси экилди.

Ушбу лойиҳа BMB Trade Group (Ўзбекистон) ва FIN.OPERA s.r.l. (Италия) компаниялари ўртасида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш, саноат миқёсида қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича имзоланган меморандум доирасида 3 йилдан бери амалга оширилмоқда.

Италиянинг Брешиа шаҳридан Ўзбекистонга 16 миллион донадан ортиқ заъфарон пиёзи олиб келинди. Шу тариқа заъфарон плантациялари майдони 305 гектарга, лойиҳага жалб этилган инвестиция миқдори 40,4 миллион еврога етказилди. 400 доимий ва 4 мингдан ортиқ мавсумий иш ўрни яратилди.

Айни пайтда Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон биринчи тоифадаги сифат белгисига эга. Маҳсулот Европа ва Осиё мамлакатларига экспорт қилинмоқда. BMB Trade Group компанияси кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов айтишича, қатор сертификатлаштириш жараёнлари ва текширувлар натижасида Ўзбекистон заъфарони АҚШ бозорларига чиқишга рухсат олган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!