» » Италиялик ҳамкор Бахмалдаги заъфарон плантацияларида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди

Италиялик ҳамкор Бахмалдаги заъфарон плантацияларида олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берди

26 май 2021 г 1 617 Комментарии: 0

Шу кунларда мамлакатимизда ишчи ташриф билан бўлиб турган OPERA SRL (Италия) компанияси президенти Паоло де Анжелис Бахмал туманидаги заъфарон плантацияларига ҳам ташриф буюрди.

Меҳмон далаларда амалга оширилаётган агротехника тадбирлари жараёнлари, хусусан, заъфароннинг ривожланиши билан бевосита танишиб, мониторинг ишларини олиб борди. Унга BMB Shifo компанияси бош директори маслаҳатчиси, биология фанлари доктори, профессор Бобоқул Тўхтаев ҳамроҳлик қилди.

Паоло де Анжелис текширув давомида плантацияларда олиб борилаётган юмушлар сифатига юқори баҳо берди.

— Заъфароннинг она туганак пиёзи 7-8 тагача қиз туганак пиёзларини ҳосил қилибди. Бу ҳосилдорликни ошириш нуқтаи назаридан жуда яхши натижа. Бунга ҳиссасини қўшаётган барча меҳнаткашларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Заъфарон экиладиган майдонни эса яна бир неча баробар кенгайтирмоқчимиз, — деди OPERA SRL президенти, шу жумладан.

Ташриф давомида италиялик ҳамкоримиз заъфарон маҳсулотини қайта ишлаш ва қадоқлаш биноси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Шундан сўнг шийпонда ташкил этилган ўзаро мулоқотда заъфарон плантацияларини кенгайтириш, ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари яна бир бор муҳокама қилиниб, шулар бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 май куни компаниямиз бош офисида BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва OPERA SRL (Италия) компанияси президенти Паоло де Анджелис ўртасида мулоқот бўлиб ўтганди.

Музокаралар давомида заъфарон плантациялари майдонини 200 гектарга етказиш, Италиядан заъфарон тугунак пиёзларини олиб келиш, шунингдек, тайёр заъфарон маҳсулотини Италия ва дунёнинг бошқа бозорларига экспорт қилиш орқали унинг географиясини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинган эди. Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги ПҚ-4937-сонли қарори 2-иловасида 2021 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича Манзилли рўйхатига киритилган лойиҳанинг иккинчи босқичи ҳисобланади.

Хусусан, Италияга экспорт қилиш бўйича катта тайёргарлик кўрилмоқда. Жорий йил июль ойида тайёр 1 тонна маҳсулотни ушбу мамлакатга экспорт қилиш бўйича келишувга эришилгани ҳам бунинг тасдиғидир.

Паоло де Анджелиснинг Бахмалга бориб, лойиҳа доирасида олиб борилаётган амалий ишлар билан бевосита танишиши бу борада эришилган навбатдаги келишувни амалга ошириш йўлидаги муҳим қадамга айланди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!