Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Биология фанлари доктори Бахмал туманида етиштирилаётган заъфарон бўйича ўтказган тадқиқоти билан ўртоқлашди
23 январь 2021 г 1 313 Комментарии: 0
BMB Trade Group офисида Шафран илмий тадқиқот маркази (ШИТМ) директори, профессор, биология фанлари доктори Бобоқул Тўхтаев билан доривор ўсимликлар етиштириш соҳасида тажриба алмашиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.
Компания ижрочи директори Абдурашид Шарафутдинов меҳмонни BMB Trade Group фаолияти, шунингдек, Бахмал туманида Италия заъфаронини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳа билан таништирди.
Ўз навбатида, Б. Тўхтаев ШИТМнинг заъфарон етиштиришга оид ўтказган тадқиқоти натижалари билан ўртоқлашиб, Нидерландия, Эрон, Афғонистон ва бошқа давлатлардан олиб келинган ушбу доривор ўсимликни етиштиришнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил сўзлаб берди.
Шунингдек, томонлар BMB SHIFO шўъба корхонаси базасида заъфарон ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш соҳасида ўзаро манфаатли шериклик ва ШИТМ илмий ишланмаларини қўллаш масалаларини муҳокама қилдилар.
BMB Trade Group ахборот хизмати
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!