» » Жиззах дунёдаги заъфарон етиштириладиган энг йирик бешта плантациялардан бирига айланмоқда (видео)

Жиззах дунёдаги заъфарон етиштириладиган энг йирик бешта плантациялардан бирига айланмоқда (видео)

22 октябрь 2021 г 1 064 Комментарии: 0

Италиядан 20 миллион дона заъфарон (шафран) пиёзбошлари ортилган навбатдаги юк машиналари Евроосиёнинг етти давлати - Словения, Венгрия, Польша, Беларусь, Россия ва Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга келтирилди.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 20 октябрь куни “BMB Trade Group” компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги расмий вакиллари, шунингдек, Италиянинг “Fin Opera” компанияси вакили Массимо Бусжени, Тожикистоннинг “AVAS Engineering” компанияси раиси Азим Ҳакимов, Корея Республикасининг “KGH” компанияси мутахассиси Жина Парк иштирокида заъфарон ўсимлигини етиштириш ҳамда плантацияларини ташкил этиш, уларни саноат усулида қайта ишлашнинг самарали тизимини ривожлантиришга қаратилган мулоқот шаклидаги тадбир ташкил этилди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг 2017 йил февраль ойида Қашқадарё вилоятидаги ташрифи давомида берилган топшириқлар ва кенгайтирилган тарзда ўтказилган йиғилишида “Республикамизда заъфарон плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” баёни, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августда бўлиб ўтган йиғилишининг “Республикамизда заъфарон плантацияларини барпо этиш, фармацевтика саноати эҳтиёжларини таъминлаш ва экспортбоп доривор ўсимликларни кўпайтиришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистоннинг BMB Trade Group компанияси Жиззах вилоятининг 200 гектар ер майдонларида заъфарон плантацияларини барпо этди.Бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги заъфарон етиштириладиган энг йирик бешта плантациялардан бирига айланмоқда.

Жонли мулоқотда BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов, Италиянинг сўзга чиқди:

  • Жиззах заминига экилаётган заъфарон пиёзбошлари бевосита Италиядан олиб келинмоқда. Уни етиштириш жараёнлари италиялик мутахассислар билан биргаликда назорат қилиб борилди. Парваришлаш жараёнида ҳеч қандай кимёвий минерал ўғитлар қўлланилмади. Қувонарлиси, чекилган заҳматли меҳнат ўз мевасини берди – 2020 йилдаёқ илк ҳосил териб олинди. Эътиборлиси, миллий маҳсулотимиз Европанинг машҳур “Analisi Chimiche Ed Ecologiche Sas” ҳамда “Laboratori di Ricerche Analitiche e Tecnologiche su Alimenti e Ambiente” лабораторияларида икки босқичли текширувлардан ўтказилди ҳамда таҳлил натижаларига кўра, олий навли деб тан олинди. Мазкур жиҳатлар мутахассисларнинг компания томонидан етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти Европанинг нозиктаъб истеъмолчилари орасида ўз ўрнига эга бўлиши шубҳасиз, деган фикрига сабабчи бўлди.

Бундан сал аввалроқ, компанияга АҚШ Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситаларини назорат қилиш бошқармаси (FDA — Food and Drug Administration) Ўзбекистондан АҚШга заъфарон маҳсулотини импорт қилишга рухсат берди. Бу эса АҚШнинг фармацевтика саноатидаги йирик компаниялар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг йўл очиб берди.

Шу билан бирга, BMB Trade Group компанияси маҳсулоти ҳадемай Саудия Арабистони ва Жанубий Корея бозорларидан ҳам ўрин эгаллайди. Чунки шу йил Корея Республикасининг “KGH” компанияси билан ҳам экспорт шартномаси имзоланди.

AVAS Engineering (Тожикистон) компанияси билан ҳамкорликда “BMB-Avas Zaʼfaron” Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси ташкил этилди. Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида BMB Trade Group компаниясининг жорий йилнинг июнь ойида италиялик ҳамкорлар билан умумий қиймати 15 миллион евро қийматидаги экспорт шартномасининг имзоланиши, июль ва август ойларида эса “BMB Zaʼfaron” миллий бренди остида 1.1 миллион евролик дастлабки маҳсулотнинг Италияга экспорт қилиниши юқоридаги ишларнинг илк нишонаси бўлди.

BMB Trade Group компанияси ўтказган пресс-турда 20 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар заъфарон плантациясида бўлиб, мазкур ноёб ўсимликнинг экилишида иштирок этишди.

Мазкур лойиҳа асосида етиштирилган ҳосил энг илғор технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, Европага экспорт қилинади. Плантацияларга яқин жойларда доривор ўсимликлар ҳамда бошқа маҳсулотларни қайта ишлаш учун қўшимча қувватлар барпо этилмоқда. Бунинг натижасида эса, Бахмал туманида 400 та доимий ва 30000 дан ортиқ мавсумий қўшимча иш ўринлари яратилади.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, мамлакатимизнинг Италия ҳамда Тожикистондаги элчихоналари кўмагида  амалга оширилмоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!