» » Бахмал туманида илк бор Италиядан олиб кирилган заъфарон экилди

Бахмал туманида илк бор Италиядан олиб кирилган заъфарон экилди

07 октябрь 2020 г 1 911 Комментарии: 0

Италиянинг Брешиа шаҳридан махсус юк машиналарига ортилган 5 миллионта юқори навли харидоргир шафран пиёзбошлари 2020 йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга кириб келди. Яқин келажакда Италиядан яна 75 миллон шафран пиёзбошлари кириб келиши кутилмоқда.

Мазкур чора-тадбирлар энг харидоргир саналган Италия шафранини етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда Италия ва Европанинг кўплаб мамлакатларига экспорт қилиш бўйича лойиҳалар доирасида йўлга қўйилмоқда.

Шу муносабат билан, куни кеча 6 октябрь куни маҳаллий ҳокимият ва жамоатчилик вакиллари, аҳоли ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида “BMB-OPERA ZAFFERANO” Ўзбекистон-Италия қўшма корхонаси томонидан Бахмал туманидаги "Узунбулоқ" қишлоғида шафран пиёзбошларини экишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Шу куни дастлабки шафран пиёзбошлари ерга қадалди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!