Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал туманида тожикистонлик ҳамкорлар билан биргаликда заъфарон етиштириш бўйича қўшма корхона ташкил этилди
27 июль 2021 г 1 510 Комментарии: 0
Маълумки, бугунги кунда BMB Trade Group LLC Тожикистоннинг AVAS Engineering компанияси билан яқин ва ишончли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шу асосда манфаатли ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга киришилди.
Бунда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва AVAS Engineering компанияси директори Азим Ҳакимов ўртасида шаклланган дўстона муносабатлар, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган B2B мулоқотлари, эришилган келишувлар муҳим дастуриламал бўляпти.
Бугунги кунда ўзаро ҳамкорликда заъфарон плантацияларини ташкил этиш лойиҳасини амалга оширишга киришилгани ҳам бунинг тасдиғидир.
Жорий йил 20 май кун икки компания раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган илк мулоқотда шу бўйича дастлабки келишувга эришилган бўлса, 7 июндаги учрашувда бу борадаги аниқ амалий чора-тадбирлар белгилаб олинган эди.
Яқинда шу бўйича навбатдаги катта ташкилий қадам қўйилди. Жиззах вилояти Бахмал туманида тожикистонлик ҳамкорлар билан биргаликда заъфарон етиштириш бўйича BMB-Avas Zaʼfaron масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Тожикистон қўшма корхонаси ташкил этилди.
Қўшма корхона фаолиятининг йўлга қўйилиши ушбу лойиҳа ижросини янада жадаллаштириш, шу бўйича қабул қилинган «йўл харитаси» графиги ўз вақтида бажарилишини самарали таъминлаш қаторида фойдали алоқаларни кенгайтириш ва янги йўналишларни излаб топишга хизмат қилади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!