» » Бахмалда етиштирилаётган BMB zaʼfaron маҳсулоти энди Корея республикасига ҳам экспорт қилинади

Бахмалда етиштирилаётган BMB zaʼfaron маҳсулоти энди Корея республикасига ҳам экспорт қилинади

03 июнь 2021 г 1 438 Комментарии: 0

Жорий йилнинг 2 июнь куни BMB Trade Group ва KGH (Жанубий Корея) компаниялари вакиллари ўртасида B2B форматида учрашув бўлиб ўтди.

Видеоконференсалоқа шаклида ташкил этилган музокараларда BMB Trade Group компанияси Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ва KGH компанияси бош директори Хён Ким иштирок этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги дўстлик ҳамда ишончга асосланган ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Таъкидлаш лозимки, икки мамлакат ўртасида ўзаро савдо айланмаси ҳажми ўсиб, ишбилармонлар ўртасидаги кооперация алоқалари кенгаймоқда. Ўз навбатида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам муҳим лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда ҳам мазкур ижобий динамика алоҳида таъкидланар экан, бу икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 30 йил тўлган бир пайтда ўзига хос рамзий маъно касб этиши айтиб ўтилди.

Шулар билан бир қаторда икки мамлакат компаниялари ўртасида ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп эканлиги қайд этилди.

Очиқ ва дўстона руҳда ўтган мулоқотда икки компания ўртасида соғлиқни сақлаш, халқ табобатини ривожлантириш, шифобахш ўсимликлардан тайёрланган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорда илгари суриш, шунингдек, заъфарон маҳсулотини экспорт қилишга оид ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартнома имзоланди.

Ўз навбатида мазкур келишув асосида экспорт қилинган ўзбек заъфарони KGH вакиллари томонидан атторлик, гигиеник , крем ва хушбўй совун каби кенг ассортиментдаги косметика маҳсулотлари ишлаб чиқаришда табиий тоза хом ашё сифатида фойдаланилади.

Бунинг учун ҳар икки томонда ҳам зарур салоҳият мавжуд.

Якунда ушбу келишувни амалга ошириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ҳамда «йўл харитаси» белгилаб олинди.

Маълумот учун, KGH компанияси косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш, соғлиқни сақлаш, хусусан, халқ табобати соҳасида хизматлар кўрсатиш йўналишида нафақат Жанубий Корея, балки Осиё қитъасида ўз нуфузига эгадир. Бутун дунёда бўлгани каби ушбу мамлакатда ҳам заъфарон парфюмерия ва гигиеник товарларни тайёрлашда кенг қўлланилиши баробарида, кореялик табиблар томонидан тавсия этиладиган доривор ўсимликлар орасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!