» » Мирзачўлда адрас тўқиш маркази ташкил этилди

Мирзачўлда адрас тўқиш маркази ташкил этилди

31 май 2023 г 368 Комментарии: 0

Президентимизнинг "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури асосида ҳамда туман сектор раҳбарлари ва ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолининг ва жумладан, хотин-қизлар, ёшларнинг тадбиркорликка, ҳунармандчиликка бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида маҳаллаларда мунтазам ишлар йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, туманнинг 1-сектори ҳудудидаги "Янгидала" ҚФЙда туман ҳокими Ш. Ахмедов ташаббуси билан ҳоким ёрдамчиси Х. Ўроқбоев, хотин-қизлар фаоли Ч.Исмоиловалар биргаликда ишсиз аҳолини касбга ўргатиш, ҳунармандчиликка жалб қилиш мақсадида 2 нафар хотин-қизлар Марғилон шаҳрида адрас тўқиш ҳунарини ўрганиб, "Янгидала" МФЙда марказ ташкил этилди. Бугунги кунда марказга адрас тўқиш дастгоҳи ўрнатилиб, 2 нафар хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди.

Маҳалладаги ёшлар ва хотин-қизларга ўргатишда бугун энди улар бош-қош бўлмоқда. Дарҳақиқат, ҳудудда аҳолининг фаровонлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган бундай ишлар салмоғи кундан кунга ортиб бормоқда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!