Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилоятида "Ишбилармон-2023" бизнес форуми ўтказилди
30 май 2023 г 509 Комментарии: 0
Жорий йилнинг 29 май куни Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида жойлашган "СОХИБҚИРОН ДAРВОЗAСИ" дам олиш масканида "Ишбилармон-2023" бизнес форуми ўтказилди.
Мазкур бизнес форум Ўзбекистон Республикаси Президенти Aдминистрациясининг 2023 йил 7 февралдаги топшириғи билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларида талаба-ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган ягона тадбирлар календар режаси”нинг 23-бандида талаба-ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида муваффақиятга эришган тадбиркорлар иштирокида “Бизнес марафон” мотивацион тренинглар ташкил этиш вазифаси асосида ташкил этилди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси, Жиззах вилоят ҳокимлиги, Ғаллаорол туман ҳокимлиги, "СОХИБҚИРОН ДAРВОЗAСИ" масъулияти чекланган жамияти томонидан "ЮКСAЛИШ" лидерлар академияси асосчиси Мухаммадали Эшонқулов, Жиззах вилоятининг 50 нафар муваффақиятга эришган тадбиркорлари ҳамда тадбиркор бўлиш истагида бўлган ёшлар иштирокида ташкил этилди.
Бизнес форумни Жиззах вилояти хокимининг Савдо-иқтисодий ва тадбиркорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши депутати A.Рахмонқулов очиб берди.
Тадбир давомида "ЮКСAЛИШ" лидерлар академияси асосчиси Мухаммадали Эшонқулов ишбилармонларга ўз тажрибалари, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш қоидалари, муваффақиятга эришиш сирлари, бу йўлда хар бир тадбиркор бошидан кечириши мумкин бўлган қийинчиликлар ҳамда ушбу қийинчиликларни қандай енгиб ўтиш мумкинлиги ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, тадбир қатнашчилари томонидан берилган саволларга батафсил тушунчалар берди.
Бизнес форумда форум қатнашчиларига аъло кайфият ҳадя этиш учун Вилоят ҳарбий оркестри жамоаси томонидан мусиқий ижро намойиш этилди.
Тадбир сўнгида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси бўлими бошлиғи Бахтиёр Холбоев ва Савдо-Саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси раҳбарияти томонидан эътирофга сазовор бўлган 12 нафар тадбиркорлар "Бизнес форум - 2023" эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирландилар.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!