» » Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Пахтакор туманида шахсий қабул ўтказди

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи Пахтакор туманида шахсий қабул ўтказди

06 июнь 2023 г 298 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров ҳафтанинг Пахтакор туманида шахсий қабул ўтказилди.

Навбатдаги қабулда 20 га яқин жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари ўзларини қийнаётган қатор масалаларни ҳал этишда кўмак сўрашди.

Хусусан, моддий ёрдам олиш, яшаш уйи ҳужжатларини расмийлаштириш, иш жойини ўзгартириш, қонунбузарни жавобгарликка тортиш каби масалалар кўтарилди. 3 нафар ёшлар  ИИОда хизмат қилиш истаги борлигини айтишди. Ҳар бир масала масъуллар иштирокида кўриб чиқилиб, мурожаатларни ўз вақтида ҳал етиш бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
Қабул давомида бошқарма бошлиғи соҳада хизмат қилиб, осойишталикни таъминлашни мақсад қилган номзодлардан бири Пахтакор тумани Боғишамол маҳалласида яшовчи Ҳумора Раҳматовани ички ишлар органларига ишга қабул қилингани билан табриклади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!