Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи соҳа вакилларини рағбатлантирди
28 сентябрь 2022 г 939 Комментарии: 0
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Ғайрат Қодиров пахта йиғим-терими жараёнида ҳудудлардаги жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ соҳа вакилларини рағбатлантирди.
Шароф Рашидов тумани ИИБ шахсий таркиби иштирокида ўтказилган йиғилишда 4 нафар ходимга ташаккурнома маиший электротехника буюмлари топширилди.
Ана шундай тадбир Мирзачўл туманида ҳам ташкил этилиб, 16 нафар намунали ходим бошқарма бошлиғидан ташаккурнома ва совғаларни қабул қилиб олди.
Дўстлик тумани ички ишлар бўлимида ҳам шундай тадбир ўтказилиб, унда 8 нафар ходим ташаккурнома ҳамда яна бир гуруҳ соҳа вакиллари совғалар билан рағбатлантирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!