» » BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери Жиззахда 2023 йил учун ўрим-терими режаси тўлиқ бажарди

BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери Жиззахда 2023 йил учун ўрим-терими режаси тўлиқ бажарди

13 июнь 2023 г 283 Комментарии: 0

BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери 2023 йил учун Ғалла ўримини қизғин тарзда бошлаган эди.

BMB Agro Trade озиқ-овқат кластери Бош директори Б.Қаршибоев бошчилигида халқимизнинг ризқ-рўзи бўлган ғалла ҳосилини нес-нобуд қилмасдан йиғиштириб олиниб, давлат эҳтиёжлари учун белгиланган дон сотиш шартнома режасини шараф билан бажардилар.

Шартнома режасининг қисқа кунларда ортиғи билан бажарилишида озиқ-овқат кластери ходимлари айниқса, фидойилик кўрсатишди. Уларнинг эртаю кеч қилган меҳнатларининг самараси, халқимизнинг ризқу насибасидир.

Бундай муваффақиятга албатта, осонликча эришилгани йўқ. Ўтган йилнинг кузидан бошлаб то шу кунгача қилинган заҳматли меҳнат, табиат инжиқларини енгиш, жорий йил баҳоридаги кетма-кет ёғингарчиликларга қараб оқилона иш юритиш ўз самарасини берди.

Мавсумга пухта тайёргарлик ва жиддий эътибор берилганлиги боис, ўрим техникалари барвақт соз этиб қўйилгани, ташкил этилган 1-отряд, тегишли хизмат ҳодимлари намунали иш ташкил этилгани муваффақиятнинг асосий омили бўлди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!