» » Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Жиззах вилояти туманларида бўлди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Жиззах вилояти туманларида бўлди

13 июнь 2023 г 327 Комментарии: 0

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б. Мусаев Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари A.Мустанов ва Жиззах вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Ф.Салахиддинов ҳамроҳлигида Ш.Рашидов туманидаги “Гулчи опа томорқаси” МЧЖ томонидан кооперация усулида гул етиштириш ҳамда касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан танишишдан бошланди.

Марказ фаолити билан яқиндан танишиш жараёнида яратилган иш ўринлари ва ишлаб чиқариш жараёнларига керакли тавфсиялар берилди.
Сут махсулотларини қайта ишлаш натижасида қўшимча иш ўринлари яратиш борасида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам беришга келишиб олинди.
Ташрифнинг кейинги манзили Ш.Рашидов туман “Пастки сўлоқли” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-20-сонли қарорига асосан камбағал оилаларга ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш жараёнлари билан танишиш бўлди.

Маҳаллада жами 60 та бандлиги таъминланмаган хонадонларга ҳар бирига 10 сотихдан ер майдонлари ажратилиб, шундан 4 сотих ерга 7 йиллик имтиёзли кредит асосида иссиқхоналар қуриб берилган, ҳар бир хонадон йилига ўртача 50-60 млн сўмгача даромад олишади.
Ушбу фаолиятни янада кенгайтириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш мақсадида иссиқхоналарда етиштирилаётган махсулотларни қайта ишлаб сотиш учун муҳим тавфсилар ва масъулларга амалий ёрдам бериш учун кўрсатмалар берди.
Навбатдаги манзил Жиззах шаҳаридаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги “Сентрион” хусусий корхонаси томонидан ташкил этилган “Ёшлик савдо маркази” таркибида қўшимча янги иш ўринларини яратиш фаолияти билан танишиш бўлди.

Ушбу савдо марказида 200 нафар фуқароларни касбга ўқитиб шу жойнинг ўзида ишга жойлаштириш имконига эга амалий мономарказ ташкил этилган. Марказдаги савдо дўконлар ижара хаққини тўлашда 6 ойлик имтиёзлар берилган.
Келгусида қўшимча фаоилият турларини ташкил этган ҳолда янги иш ўринларини яратиш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар келишиб олинди.
Навбатдаги манзил Жиззах эркин иқтисодий зонаси бўлди. “20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида “Кентех” ва "ИРУС КОН" МЧЖ томонидан қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан яқиндан таништирилди. Давлат дастури бўйича корхоналарда бандлиги таъминланмаган ёшларни қасбга ўқитиш бўйича амалий мономарказ ташкил этиш юзасидан керакли тавфсиялар берилди.

Сўнги манзил Фориш туманидаги “Буюк жавоҳир тимсоли” фермер хўжалигида дехқончилик фаолияти билан танишиш бўлди.

Хўжалик томонидан чўл ҳудудидаги ер майдлонларини ўзлаштириш натижасида янги иш ўринлари яратиш ва ҳосилга кирган узумзор ва полиз экинларини аҳолига сотиш борасида йўлга қўйилган ишлар билан танишиб, келгусида фаолият турларни кўпайтириб янги иш ўринлари яратишда амалий ёрдам беришини такидлаб ўтди.

Вазир Бехзод Мусаев ташриф якунида вилоятда олиб борилаётган ишлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар борасида сўзлар экан ҳар бир амалий тадбирларимиз аввалом бор фуқароларимиз фаровонлигини таъминлаш учун хизмат қилиши кераклигини алоҳида такидлаб ўтди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!