» » Жиззахда фермер хўжалигига ҳисобланган асоссиз қарздорлик бекор қилинди

Жиззахда фермер хўжалигига ҳисобланган асоссиз қарздорлик бекор қилинди

13 июнь 2023 г 279 Комментарии: 0

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган “Ўролбой ота” (номи ўзгартирилган) фермер хўжалиги раҳбари Фориш туман электр таъминоти корхонаси ходимларининг ҳаракатидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, 2023 йил 25 апрель куни фермер хўжалигига нисбатан электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бузилганлиги ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилган. 114 кун давомида электрдан ноқонуний фойдаланганлиги оқибатида зарар етказилганлиги бўйича қайта ҳисоб-китоб далолатномаси тузилган.

Вакил девони томонидан мурожаатда келтирилган масалалар “Ўзенергоинспекция” Жиззах ҳудудий бўлимидан мутахассис жалб қилган ҳолда ўрганилди.

Ўрганиш натижасида маълум бўлишича, Фориш туман электр таъминот корхонаси ходимлари томонидан қайта ҳисоб-китобга асос қилинган 114 кун асослантирилмаган. Аслида Фориш туман иқтисодий судининг 2022 йил 10 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан “Ўролбой ота” фермер хўжалигининг 3 дона трансформатори қарздорликни ундириш мақсадида ечиб олинган. Ушбу трансформаторлар 2023 йил 3 март куни давлат ижрочиси томонидан қайтариб берилган. Экспертлар томонидан мурожаат бўйича ўша пайтдаги ҳолатига аҳамият қаратмасдан тадбиркорга ортиқча қайта ҳисоб-китоб амалга оширилганлиги ҳақида хулоса тақдим қилинган.

Бизнес-омбудсман томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Жиззах ҳудудий филиалига қайта ҳисоб-китобнинг асоссизлиги далиллар билан исботлаб берилди. 2023 йил 23 майда тадбиркорга нисбатан асоссиз ҳисобланган зарар суммаси бекор қилинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!