» » Тадбиркордан нореал қарздорлик олинди

Тадбиркордан нореал қарздорлик олинди

19 август 2022 г 423 Комментарии: 0

Жиззах шаҳрида фаолият юритаётган “Elitа” МЧЖнинг (номи ўзгартирилган) мурожаати Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатни ўрганиш давомида, “Ҳудудгаз Жиззах” газ таъминоти филиали томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сонли қарори билан тасдиқланган “Табиий газдан фойдаланиш” Қоидалари талабларига зид равишда жамият фойдаланган табиий газ учун ноқонуний равишда оширилган тўлов ҳисоблаб келинаётганлиги аниқланди.

Жумладан, филиал ҳамда истеъмолчи ўртасида тузилган шартномадаги газ истеъмоли ҳажмлари "Askug Yur" дастурига киритилмаганлиги натижасида
жамиятга нисбатан 1,4 коэффицентдан ҳисоб-китоб қилиниб, қарздорлик 81 296 000 сўмга ортиқча ҳисобланган.

Шунга кўра, Бизнес-омбудсман девони томонидан жамиятнинг "Askug Yur" дастуридаги абонент картасидан асоссиз ҳисобланган 81 296 000 сўм миқдоридаги қарздорликни олиш бўйича “Ҳудудгазтаъминот” АЖга тақдимнома киритилди.

Мазкур тақдимнома белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, тадбиркорга ҳисобланган нореал қарздорлик дастурда қайта таҳрирлаш йўли билан олиб ташланиши ҳамда бузилган ҳуқуқларнинг тикланиши таъминланди.

                                                                

                                                                              Бизнес-омбудсман девони етакчи инспектори

Ғайиров Шохрух

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!