» » Янгиободда фермердан етказилган зарар ундарилди

Янгиободда фермердан етказилган зарар ундарилди

28 сентябрь 2019 г 2 019 Комментарии: 0

Янгиобод туманида боғдорчилик ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштираётган А.Д. исмли фермернинг хўжалигида МИБ ходимлари электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилаётганлигини  аниқлашди.

Яъни, фермер хўжалигида ер майдонини суғориш учун иккита артезиан қудуқ ишлатилган. Иккинчи артезиан қудуқдан фойдаланиш бўйича фермер хўжалиги раҳбари тегишли ҳужжатларни расмийлаштирмай, туман электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан электр энергиясидан фойдаланиб келган. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.

Таъминотчи корхонанинг ҳисоб-китоб хулосасига кўра, фермер хўжалиги томонидан етказилган зарар 19 миллион 244 минг сўмни ташкил этган.

Фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКсининг 101-моддаси билан маъмурий жавобгарлик белгиланиб, етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Исомиддин АХМУРОДОВ,

Мажбурий ижро бюроси

Янгиобод туман бўлимининг бошлиғи

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!