» » Effekt.uz сайтидан янгилик “Жиззаҳ ҳокими” ёхуд бир томонлама ёндашиб ёзилган мақола ҳақида  

Effekt.uz сайтидан янгилик “Жиззаҳ ҳокими” ёхуд бир томонлама ёндашиб ёзилган мақола ҳақида  

15 июнь 2023 г 226 Комментарии: 0

Effekt.uz сайтида “Жиззаҳ ҳокими «Prado» ва «Codillac Escalade»ни таъмирлаш учун 65 млн сўм ажратди” деган мазмундаги бутун бошли бир вилоят номини хато, яъни, “Жиззаҳ” шаклида ёзилган, мазмун жиҳатидан фармойиш тўғри лекин мақола муаллифининг ўрганилмаган хабари тарқалди.

 

Унда ёзилишича “Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ҳокимлик балансида бўлган иккита машинани таъмирлаш учун маҳаллий бюджетдан 65 миллион сўм ажратди. Бу ҳақда вилоят ҳокими томонидан имзоланган фармойишда маълум қилинган” деган иддао бор.

Мақола муаллифи фармойишда нима келтирилган бўлса, шуни ўзи ҳолича кўчириб қуйган холос.

Афсуски, муаллиф мазкур фармойиш нимага асосан чиқарилгани ҳақида ўрганмай бир томонлама фикр юритган.

Энди биз шу мақола бўйича аниқ фактларни келтирсак. Ушбу ажратилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги ПҚ-3953-сонли қарорнинг 23-банди билан тасдиқланган “Давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати”га асосан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилган.

Бюджет кодексининг 28-моддасига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ваколатлар билан бир қаторда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Шунингдек, Президентимизнинг 2017 йил 09 январдаги ПҚ-2722-сонли қарорнинг 2-бандида  хизмат  енгил автомобиллари  шаҳарлар  ва туманлар  ҳокимларининг ўринбосарларига ҳам шахсан  бириктирилиши маҳаллий бюджет параметрлари доирасида ажратилиши кўрсатилган деб айтиб ўтилган.

Бундан кўриниб турибдики, Effekt.uz сайти масалани бир томонлама ёритган ва белгиланган тартибдаги қарорларни ўрганиб чиқмаган.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!