» » "Сўғдиёна"га тез орада янги мураббий келади деган хабар нотўғри деб баёнот берди клуб матбуот хизмати

"Сўғдиёна"га тез орада янги мураббий келади деган хабар нотўғри деб баёнот берди клуб матбуот хизмати

17 ноябрь 2022 г 417 Комментарии: 0

Фахриддин Рўзиев телеграм каналида, бугун эса Sports.uz журналисти Яҳёхожа Улуғхўжаев телеграм каналида чоп этилган мақола юзасидан "Сўғдиёна" ПФК томонидан расмий муносабат.

Куни кеча Фахриддин Рўзиев телеграм каналида "Никола Лазаревич Жиззахда. У тез орада "Сўғдиёна" устози сифатида таништирилиши кутиляпти." номли мақола чоп этилиб, унда келаси мавсумда "Сўғдиёна" жамоасини Никола Лазаревич бошқариши ва тез орада мутахасис билан шартнома имзоланиши ҳақида маълумот берилган.

“Сўғдиёна” ПФК ушбу маълумотга раддия берган ҳолда, мухлисларни бундай миш-мишларга ишонмасликни сўрайди ҳамда буни ёлғон хабар деб ҳисоблайди.

Боиси, жамоа Ёрқин Назаров билан 1 йиллик шартнома имзолаган. Бундан келиб чиқадики янги мавсумни Ёрқин Назаров бош мураббийлигида ўтказади.

“Сўғдиёна” ПФК клубимиз тўғрисида норасмий ҳамда ёлғон маълумотларни беришни қоралайди ва ишқибозлардан бундай маълумотларга ишонмасликни сўрайди.

“Соғдиёна” жамоасига оид ҳар қандай расмий хабар клубимизнинг расмий саҳифаларида чоп этилади.Дейилган расмий баёнотда.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!