» » Ўзбекистон клублари Чемпионлар Лигаси саралашидаги рақибларини билиб олишди

Ўзбекистон клублари Чемпионлар Лигаси саралашидаги рақибларини билиб олишди

29 ноябрь 2019 г 1 484 Комментарии: 0

Мусобақада "Сўғдиёна" ҳам иштирок этиши мумкин.

Осиё Футбол Конфедерацияси 2020 йилги Чемпионлар Лигасида иштирок этиши мумкин бўлган клублар рўйхатини эълон қилди. 

Унда "Сўғдиёна" клубининг номи ҳам бор, деб хабар беради "Futbolium" телеграм канали.

Аввалроқ Жиззахликлар тицензиялашдан ўтолмаганлиги сабабли, Чемпионлар Лигасида иштирок этолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан келиб чиқадики, ПФЛ "Сўғдиёна"га нисбатан санксия қўллаган бўлсада, барибир лицензия берган. 

Демак, Суперлиганинг сўнги туридан ўрин олган ва 30 ноябрь куни ўтказиладиган "Бунёдкор" - "Сўғдиёна" ўйинида нафақат учинчи ўринсоҳиби, балки, Чемпионлар Лигаси иштирокчиси ҳам аниқланади. 

Ўзбекистон клублари Чемпионлар Лигаси саралаш ўйинларини январь ойида бошлайдилар.

21 январ
"Локоматив" - "Истиқлол" (Тожикистон)
"Бунёдкор" / "Сўғдиёна" - "Аз-Завра" (Ироқ)

Агар клубларимиз бу босқичдан ўтса, 28 январ куни сафарда тўп тепишади. 

28 январь
Ал-Аҳлий (Саудия Арабистони) – "Локоматив" 
Ал-Айн (БAA) – "Бунёдкор" / "Сўғдиёна" 

Эслатиб ўтамиз, саралаш босқичи фақат 1 та ўйиндан иборат бўлади. Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Чемпионлар Лигасидаги иштирокини гуруҳ босқичидан бошлайди. 

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!