"Сўғдиёна" тез орада Никола Лазаревични расман таништиради.
"Қизилқум"нинг собиқ мураббийи жиззахликлар билан шартнома имзолаш мақсадида клуб қароргоҳига ташриф буюргани айтилмоқда.
Келаси мавсумда "бўрилар"нинг қандай кўринишда бўлиши менга жуда қизиқ. Ҳимояга ихтисослашган Жиззахликлар 3 йил давомида иккинчи рақамда ҳаракат қилишга кўникиб бўлди. Никола эса, анча ҳужумкор 4-3-3 ва 3-4-3 схемаларидан фойдаланишни хуш кўради.
Катта эҳтимол билан, "бўрилар" янги мавсум олдидан 10га яқин футболчини қўйиб юборади ва ундан ҳам кўпроқ ижрочиларни таркибига қўшиб олади. Соддароқ қилиб айтганда, "Сўғдиёна" эволюциясига гувоҳ бўламиз чоғи.