Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Бахмал тумани ҳокими “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан янги сув тармоғи тортилиши ишларининг бориши билан танишди
06 июль 2023 г 432 Комментарии: 0
Бахмал тумани ҳокими М.Анорбоев “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан туман марказига янги сув тармоғи тортилиши ишларининг бориши билан танишиб, барча масъуллар ва қурувчиларга ўз миннатдорлигини билдирди.
Президентимизнинг 2023 йил 10 февралдаги Жиззах вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ҳамда 2023 йил 2 майдаги “2023-2025 йилларда Жиззах вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарорига асосан “Узунбулоқ” сув тозалаш иншоотидан туман марказига 23 километр сув тармоғи тортилиши ҳисобига 65 минг аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланади.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!