» » Арнасойда кексалар ҳолидан хабар олинмоқда

Арнасойда кексалар ҳолидан хабар олинмоқда

07 июль 2023 г 343 Комментарии: 0

Кексалар – уйимизнинг кўрки, қалбимизни мунаввар қилиб тургувчи чироқ, беминнат дуогўйимиз, панд-насиҳатлари билан умримизни ёритгувчи қуёш, тажрибаю маслаҳатлари билан ёшларимизга тўғри йўл кўрсатувчи йўлбошчидир.

Шу боис анъанага мувофиқ, Республика Ички ишлар вазирлигидан полковник С.Жуманов, Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармасидан подполковник Х.Абдуллаев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғи подполковник Р.Умматқулов ва Арнасой туман Нуронийлар кенгаши раиси И.Авалбоевлар биргаликда Арнасой туманидаги кекса авлод вакиллари ҳолидан хабар олишди.

Жумладан, Арнасой туман Олтин Водий МФЙ, А.Қодирий кўчасида яшовчи 1924 йилда туғилган фронт орти қатнашчиси 99 ёшли Тугал Худойбердиев отанинг ҳамда тумандаги “Янгибўстон” МФЙ, Боғибўстон кўчасида яшовчи 1921 йилда туғилган меҳнат фахрийси 102 ёшли Анора Мирзаева онахоннинг ҳолларидан ҳабар олинди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!