Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Зафаробод туманида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинмоқда
16 ноябрь 2021 г 754 Комментарии: 0
Мамлакатимизда жорий йил 1 ноябридан 1 декабргача “Кексалар туризм ойлиги” бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, ойлик доирасида бугунги кунга қадар Зафаробод туманидаги “Бирлик” қишлоғида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Мария Абдураҳимова ва фронт орти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиниб, малакали тиббиёт ходимлари томонидан нуроний отахон ва онахонларнинг саломатлиги текширувдан ўтказилди.
Шунингдек, Бўстон, Самарқанд, Узун, Нурафшон, Ёрқин маҳаллаларида ётиб қолган, якка-ёлғиз, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногирони бўлган отахон ва онахонлар ҳолидан хабар олиниб, тиббиёт ходимлари томонидан уларнинг саломатлиги тиббий текширувдан ўтказилди.
Бундан ташқари, кекса авлод вакиллари ва ёшлар ўртасида шахмат-шашка спорт мусобақаси ўтказилган бўлса, “Чимқўрғон” ҚФЙ ҳудудида ёшлар кексалардан кўчат экиш сир-асрорларини ўрганди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!