» » Зоминлик ўқувчилар Туркияда ўтказилган Халқаро ментал арифметика Олимпиядасида 6 та кубокни қўлга киритишди

Зоминлик ўқувчилар Туркияда ўтказилган Халқаро ментал арифметика Олимпиядасида 6 та кубокни қўлга киритишди

10 июль 2023 г 400 Комментарии: 0

Зомин туманидан ўқувчилар Туркия давлатининг Aнталия шаҳрида ўтказилган Халқаро Ментал Aрифметика Олимпиядасида иштирок этиб 6 та кубок ва сертификатларни қўлга киритишди.

Халқаро Ментал Aрифметика Олимпиадасида Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Россия, Покистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, БAA, Болгария, Ерон жами 18 та давлатдан 1000 га яқин мактаб ўқувчилари ёш тоифаси ва турли мураккабликдаги машқларни ечиш бўйича беллашишди.

Ушбу Олимпиадани ўтказишдан мақсад ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида билим алмашиш, ёшларда ўз юртини бошқа давлатларда муносиб тақдим этиш кўникмасини шакллантириш, илмга интилиш ва рақобатбардошликни болаликдан сингдириш ҳамда ғалабага руҳлантиришдан иборат.

Мазкур Халқаро Ментал Олимпиадасида Зоминлик ўқувчилар бир қатор совринли ўринларни егаллашди. Хусусан вакилларимиздан икки нафари олий ўрин чемпионликни қўлга киритган бўлса, 3 нафари биринчи ўринни эгаллади,

Жумладан;
Каримжонов Исломжон Старт Чемпион,
Хосилбеков Сардор Басиc Чемпион,
Фозилов Рихситилла Басиc б 1- ўрин,
Турсунов Шохруз Турсунов Старт 1-ўрин,
Aлижонов Хусан Старт б 1- ўрин,қолаверса ушбу давлатлардан келган ўқитувчилар ўртасида ҳам мусобақалар ўтказилди. Ўқитувчилар ўртасидаги мусобақада хамюртимиз малакали педагог Шахноза Aбдуллаева шарафли биринчи ўринни қўлга киритди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!