» » "Ментал арифметика" Республика очиқ олимпиадасида Жиззахдаги боғча тарбияланувчилари фахрли ўринни эгаллашди

"Ментал арифметика" Республика очиқ олимпиадасида Жиззахдаги боғча тарбияланувчилари фахрли ўринни эгаллашди

20 апрель 2022 г 686 Комментарии: 0

Халқимизда "Бўладиган бола-бошидан маълум"-деган нақл бор. Шу маънода, бугунги кунда мактабгача таълим ёшидан бошлаб болажонларимизнинг ўз йўналиш ва иқтидорини англаган ҳолда, вилоят, республика ва жаҳон миқёсида эришиб бораётган ютуқлари қалбимизни қувнатиб, дилларимизни фахр-у ифтихорга тўлдирмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020  йил 7 майдаги 4708-сонли қарори бўйича "Математика" соҳасини янада ривожлантириб болажонларни бу йўналишига қизиқтиришини ошириш мақсадида 2022-йил 17 апрел куни ўтказилган "Ментал арифметика" Республика очиқ олимпиадасида Жиззах вилояти Мирзачўл туман МТБ тасарруфидаги 14-сон ДМТТдан 5-нафар тарбияланувчилар танловда иштирок этишди.

Тошкент шаҳрида ўтказилган 5 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар учун ментал арифметика бўйича республика очиқ олимпиадасида Хасанова Дурдона (2-ўрин), Ҳайитбоев Жавоҳир (2-ўрин),Шавкатова Фарангиз (3-ўрин), Aбраҳматов Aбдураҳим ва (3-ўрин) Ирисбоев Беҳруз (3-ўрин)ни эгаллаб вилоятимиз шаънини ҳимоя қилиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди ва диплом ҳамда қимматбаҳо эсталик совғалар билан тақдирландилар. 

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси Aхборот хизмати

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!