» » Форишлик ментал арифметикачилар фахрли ўринни эгаллашди

Форишлик ментал арифметикачилар фахрли ўринни эгаллашди

04 март 2022 г 490 Комментарии: 0

Фан сифатида ментал арифметика бундан икки минг йил илгари Японияда пайдо бўлган. Бу усул миянинг ҳар иккала ярим шарини ривожлантириш мақсадида ўйлаб топилган. Бир қарашда хаёлотга яқиндек туюлиши мумкин, аммо ушбу таълимнинг ривожланиши фантастика эмаслигини исботлади.
Болаларнинг аниқ бир методика билан шуғулланишлари натижасида уларнинг хотираси мустаҳкамланиб, диққатининг ошгани, онгида турли хил математик ҳисоб-китобларни ишлаб чиқариш қобилиятининг тез суръатларда амалга оширилиши ҳатто, олимларнинг ҳам ҳайратига сабаб бўлди.
Бухоро вилояти Когон шаҳрида ментал арифметика бўйича республика очиқ олимпиадаси бўлиб ўтди. Унда тумандаги Амир Темур номли маҳаллада жойлашган 5-умумтаълим мактабининг 3 нафар ўқувчиси ҳам иштирок этди. Олимпиадада иштирок этган мактабнинг 4-синф ўқувчилари Давронбек Саримсоқов, Маржона Валиева ва 6-синф ўқувчиси Зебузар Темировалар фахрли учинчи ўринни эгаллашди.
Ғолиблар олимпиада ташкилий қўмитасининг медал, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!