» » Онлайн олимпиада ғолиблари сафида жиззахлик ўқувчилар ҳам бор

Онлайн олимпиада ғолиблари сафида жиззахлик ўқувчилар ҳам бор

24 январь 2022 г 588 Комментарии: 0

Республика Халқ таълими вазирлиги томонидан ўқувчиларнинг қишки таътил вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилнинг 6-10 январь кунлари “Olympiad.uzеdu.uz” ахборот тизими орқали умумтаълим мактабларининг 4-11 синф ўқувчилари ўртасида математика, физика, кимё, биология фанларидан онлайн олимпиада марафони ўтказилди.

Ушбу оилимпиадада барча ҳудудлардан иштирок этган ўқувчиларнинг 23 нафари ғолиб, деб топилганди. Ана шу ғолибларнинг 5 нафари Жиззах вилоятида таълим олаётган умумтаълим мактабларининг ўқувчи-ёшларидир.

– Мен “Olympiad.uzеdu.uz” ахборот тизими орқали ўқувчилар ўртасида ўтказилган онлайн олипиадада иштирок этиб, биология фани бўйича 1-ўринни қўлга киритдим, – дейди Ғаллаорол туманидаги 56-сонли умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси Гўзал Қаҳрамонова. – Бундан жуда хурсандман.

– Гўзалдан ташқари, ушбу олипиадада Бахмал туманидаги 26-сонли умумтаълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Вазира Авазова, Жиззах шаҳридаги 22-IDUM 9-синф ўқувчиси Фаёза Баҳодиржонова, Шароф Рашидов туманидаги 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Алишер Ўктамов ҳамда шу тумандаги 20-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Зиёдахон Азамова ҳам олимпиада ғолиблигини қўлга киритгани биз учун катта фахр, – дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Дилфуза Садриддинова. – Бу ютуқларимиздан ҳаволанмай, ғолибларимиз сонини янада оширишимиз лозим ва бу йўлда меҳнатимизни аямаймиз.

Ғолибларга Халқ таълими вазирлиги томонидан юборилган планшетлар ва бошқарманинг диплом, қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

А.Қаюмов

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!