» » Сўнгги олти ойда Жиззахда “Тез ёрдам”га мурожаат энг кам бўлган

Сўнгги олти ойда Жиззахда “Тез ёрдам”га мурожаат энг кам бўлган

20 июль 2023 г 232 Комментарии: 0

Мамлакатимизда шаклланган тез тиббий ёрдам хизмати аҳолига сифатли ва замон талабларига мос хизмат кўрсатиш имконини бермоқда.

Буни эса 2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида «103» хизматига келиб тушган чақириқлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Жорий йил январь-июнь ойларида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 6 миллион 337 минг 764 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Шундан 432 764 нафар катта ёшли, 155 978 нафар кичик ёшли беморлар шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

— Фарғона вилоятида — 697 224 та;

— Андижон вилоятида — 640 316 та;

— Тошкент шаҳрида — 624 367 та;

— Тошкент вилоятида — 609 270 та;

— Наманган вилоятида — 580 912 та қайд этилган.

“Тез ёрдам” хизматига энг кам чақириқ Навоий (199 007 та ), Сирдарё (232 702 та) ва Жиззах (248 777 та) вилоятларида кузатилди.

Маълумот учун, ўтган 2022-йил тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!