» » Жиззахнинг Зоминида қурилаётган янги аэродромга илк самолёт парвози амалга оширилди

Жиззахнинг Зоминида қурилаётган янги аэродромга илк самолёт парвози амалга оширилди

24 июль 2023 г 491 Комментарии: 0

Жиззах вилояти ўз иқлим шароити, географияси ва ландшафтига кўра, тоғ ва боғ, кўл ва чўл билан зийнат олган маскан бўлиб, йилнинг тўртта фаслида ҳам гўзал бўлиб турадиган бетакрор ҳудудлари бўлган воҳадир. Шунинг учун ҳам кўплаб  халқ хўжалиги тармоқлари қаторида  туризм - вилоятнинг иқтисодиётининг “драйвер” соҳаларидан бирига айланмоқда.

“Туризм – мамлакатимиз иқтисодиётининг эртанги куни”. Президентимиз Шавкат  Мирзиёевнинг мазкур сўзлари ҳамда туризм салоҳиятини юксалтириш юзасидан қабул қилинаётган давлат ва ҳукумат миқёсидаги қонуности ҳужжатлар Жиззах вилоятининг иқтисодиётини ривожлантириш учун катта имкониятлар яратиб бермоқда.

Хусусан, давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 6 апреладиги “Зомин” туристик рекреацион зонасини ва халқаро умуммавсумий курортини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6201-сонли Фармонига асосан бугунги кунда вилоятнинг Зомин туманида “Зомин туристик рекреацион зонаси” ташкил этилиб, мазкур ҳудудда сайёҳлар учун зарур инфратузилмалар барпо этилиши белгиланган.

Шунингдек, Президентимизининг 2022 йил 26 октябрдаги “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-412-сонли қарорига мувофиқ аҳоли ва хорижий сайёхларнинг талаб ҳамда эхтиёжларидан келиб чиқиб, Жиззах вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Зомин аэропортига авиқатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бугунги кунда Зомин тумани, “Лайлак уя” массиви ҳудудида Зомин аэродроми ва 30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминалини қуриш учун 60 гектар ер майдони ажратилган. Объектда жами 200 дан зиёд ишчи ходимлар ва 110 та техникалар билан бошланғич ишлар олиб борилмоқда.

30 ўринга мўлжалланган йўловчи терминали, аэродром инфратузилмаси, мухандислик коммуникацияси, учиш-қўниш, харакатланиш йўлаклари ва перронни лойиҳалаш ҳамда қурилиш, учиш ва қўнишни таъминаш бўйича радио ва аэронавигация ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш ва эксплуатация қилиш, аэродромга олиб борувчи икки тасмали автомобиль йўлини қуриш, 20 ўринли замонавий автотураргоҳ қуриш ва ташқи электр тармоқларини аэродром ҳудудига қадар тортиш ишлари белгиланган.

Мазкур аэродромни рамзий очилиш маросимда вилоят ҳокими Эргаш Салиев иштирок этиб барчани самимий қутлади. Тошкент шаҳридан парвозни амалга оширган ғаво кемасида дастлабки йўловчилар келишиб тадбирда иштирок этишди.  

Мазкур тадбирларни амалга ошириш орқали нафақат Зомин туманига балки, туризм маршрути орқали вилоят ҳудудига хорижий ва ички ташриф буюрувчилар сонини оширишга, уларга мароқли дам олиш учун қулай шароитлар яратилишига эришилади.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!