» » Арнасойда «Долзарб 30 кун»» тадбири ўтказилмоқда

Арнасойда «Долзарб 30 кун»» тадбири ўтказилмоқда

26 июль 2023 г 253 Комментарии: 0

Маълумки, жойлардаги турли ижтимоий объектлар ва аҳоли ҳонадонларида электр энергияси ва табиий ҳамда суюлтирилган газдан меъёр даражасида тўғри фойдаланмаётганлиги оқибатида ёнғин келиб чиқаётганлиги кузатилмоқда.

Ёнғин хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тадбирларни янада кучайтириш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида 2023 йил 10 июлдан 10 августга қадар республика ҳудудида «Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича «Долзарб 30 кун»» тадбири жорий этилмоқда.

Мазкур тадбир жараёнида Арнасой туман ФВБ бўлими ҳодимлари томонидан тумандаги аҳоли яшаш хонадонларида уйма-уй юриш орқали ёнғин хавфсизлигини олдини олиш ва чўмилиш одат тусига кириб қолган, тақиқланган жойларда фуқароларнинг чўмилмасликлари борасида профилактик тушунтириш ва тарғибот ишлари амалга оширилди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!