Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасой туманида ўтказилаётган "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"да нималарга эътибор қаратилмоқда?
25 ноябрь 2022 г 635 Комментарии: 0
Қиш фаслида иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжнинг ошиши ёнғин хавфини ортишига сабаб бўлади. Ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш юртимизда жорий йилнинг 15 ноябридан 15 декабрига қадар "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" ўтказилмоқда.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, аҳоли турар жойларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни жадаллаштириш ва бу ишларда фуқароларнинг иштирокини таъминлашдан иборат.
Жумладан, Арнасой туман ФВБ томнидан ҳам ойлик доирасида аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқлари объектларида профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.
Тадбир бошидан буён “Hududgazta’minot” АЖ, уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда печь ва дудбуронларга хизмат кўрсатишга иҳтисослашган ташкилотлар мутахассис (уста)ларидан иборат ташкил этилган 350 та таъмирлаш-тиклаш отрядлари томонидан турар жойларда ўтказилган текширувлар давомида аниқланган камчиликларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Шу кунга қадар ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларини тарғиб қилиш ҳамда бу борада фуқароларнинг билим кўникмаларини ошириш мақсадида қатор учрашув ва йиғилишлар ўтказилди.
Аҳолига иситиш печлари ва газ мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши, фуқароларни ис газидан заҳарланиши ва бошқа нохуш ҳолатларни олдини олишга қаратилган тушунтириш ишларини кучайтириш мақсадида 3 та турда ишлаб чиқилган 2000 дан ортиқ тиражда эслатма, йўриқнома ва плакатлар тарқатилди.
Бундан ташқари, бугунги кунда ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари секторларга бириктирилиб, график асосида туну-кунлик навбатчиликлари ташкил этилган.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!