Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Жиззах шаҳрида сайёр қабул ўтказилди
27 июль 2023 г 412 Комментарии: 0
“Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган аҳоли сайёр қабули ва ёшлар билан учрашувини вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Алишер Шамсиев бошқарди.
Вилоят 2-сектор ҳудудида аҳоли фаровонлигини таъминлаш, яшаш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринлари яратиш, маҳаллалардаги ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари, ичимлик суви, электр ва газ таъминоти юзасидан фуқароларни қийнаётган муаммоларни бартараф этишда сезиларли ва кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу сайёр қабулда 45 нафар фуқаро томонидан 46 та масала юзасидан мурожаатлар қабул қилиниб, шулардан 33 нафар фуқаронинг мурожаатлари жойида ўзининг ижобий ечимини топди, ўрганиш талаб қиладиган 12 та мурожаат қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқиладиган бўлиб, назоратга олинди.
Фуқаролик паспортини олишда амалий ёрдам кўрсатиш, ортопедик воситалар ва банк кредит маблағлари ажратиш билан боғлиқ 10 та мурожаат эса жойида ҳал этилди.
Сайёр қабул жараёнида соғлиқни сақлаш масаласида мурожаат қилган Жиззах шаҳрида яшовчи 5 нафар фуқаронинг ногиронлик аравачаси ва эшитиш мосламаси олишда қийналаётганлиги маълум бўлиб, амалий ёрдам берилди.
– Анчадан бери турмуш ўртоғим ногиронлик аравачасига эҳтиёжи мавжуд эди ва бу масалада бир нечта идора раҳбарларига ҳам мурожаат этган эдим. Талабим шу ернинг ўзида қондирилди ва ногиронлик аравачаси берилди, – дейди ҳаяжон билан Тамара опа Ҳожиева.
Қабул давомида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Алишер Шамсиев бир гуруҳ жиззахлик ёшлар билан ҳам учрашиб, улар билан юзма-юз мулоқот қилди.
– Россия давлатига пул топиш учун кетган эдим, – дейди шаҳардаги “Маданият” МФЙда яшовчи Шуҳрат Мавлонов. – Аввалига ишларим юришди. Уйга пул жўнатиб турдим. Кўп ўтмай иш ҳақимни бермай қўйишди. Кейин Жиззахга қайтиб келиб, касб-ҳунарга қайта ўқитиш марказидаги қисқа муддатли курсни битирдим. Оилавий тадбиркорликни бошлаш мақсадида 2-сектор раҳбарига мурожаат қилган эдим. Мана бугунги сайёр қабулда вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари кредит маблағи сертификатини топширди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!