Жиззах вилояти ҳокимлиги » Янгиликлар » Арнасойда саломатлик ойлиги доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
03 август 2023 г 334 Комментарии: 0
Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ташаббуси билан юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Арнасой туманида ҳам “Ўқитувчи ва мураббийлар саломатлиги ойлиги" доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилмоқда.
Жумладан, тумандаги 21 та умумтаълим мактаби ва 20 та мактабгача таълим, спорт ва мусиқа мактабларининг 350 нафарга яқин ўқитувчи ва мураббийлари Арнасой туман кўп тармоқли Марказий поликлиникасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Саломатлик кўрсаткичида муаммоси бор ўқитувчи ва мураббийлар туман, вилоят ва республика даражасидаги даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилди.
Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!