» » Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

Жиззах вилоятидаги ҳарбий қисмларнинг бирида “Уч авлод учрашуви” ўтказилди

07 август 2023 г 360 Комментарии: 0

Жиззах ҳарбий прокуратураси ва Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг вилоя ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда ёш ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучларимиз сафида узоқ йиллар самарали хизмат қилган фахрийлар иштирок этди. 

Очиқ мулоқотлар давомида фахрийларимиз ёш ҳарбийлар билан ўз хизмат фаолияти мобайнида тўплаган бой амалий тажрибаси билан ўртоқлашдилар. 

Учрашув жараёнида Жиззах ҳарбий прокуратураси томонидан муддатли ҳарбий хизматчилар ўртасида “Ёш китобхон” танлови ўтказилди. 

Якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

скачать dle 12.0

Похожие новости

Сайт ишлаб чиқиш жараёнида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз!